Жаҳон банки президенти Жим Ён Ким 1 февраль куни истеъфога чиқади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Жаҳон банки президенти вазифасини бажарувчи этиб ташкилот бош директори Кристалина Георгиева тайинланади.
Жим Ён Ким Жаҳон банки президенти лавозимига 2012 йилнинг 1 июлида беш йил муддатга сайланган.
Кейинроқ, директорлар кенгаши уни гуруҳ президенти этиб янги муддатга — 2022 йилгача қайта сайлаган.
Жим Ён Кимнинг янги иш жойи номаълум. Фақатгина шуниси маълумки, у ривожланаётган мамлакатларнинг инфратузилмасига инвестиция киритиш бўйича компанияга қўшилади.
Изоҳ (0)