Австрияда кучли қор бўронидан кейин уч нафар чанғичи ҳалок бўлди, тўрт нафари эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Икки нафар германиялик чанғичи Форарлаберг ҳудудининг ғарбида юз берган қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлган, словениялик чанғичи эса Зальцбург ҳудудида ҳалок бўлган.
Тўрт нафар сайёҳ эса Зальцбургда бедарак йўқолган.
Ўтган ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Австриянинг шимолида 1,5 метргача қор ёғган. Зальцбургдаги тоғларда эса қор икки метргача ёғган.
Изоҳ (0)