АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагоннинг янги раҳбарини тайинлашда муаммоларга дуч келмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Жеймс Мэттиснинг истеъфосидан сўнг ушбу лавозим таклиф этилган икки киши ҳам бунга рад жавобини берган.
Politico нашрига кўра, Трамп АҚШ мудофаа вазирлигини бошқаришни собиқ сенатор Жон Кайл ва истеъфодаги генерал Жек Кинга таклиф этган, бироқ уларнинг иккови ҳам буни истамаган.
Ҳозирда Пентагон раҳбари вазифасини мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Патрик Шанахан вақтинча бажариб турибди.
Изоҳ (0)