• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўқувчиларга дарс пайтида телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклифи илгари сурилди

    Педагогика фанлари номзоди Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг филология факультети доценти Шаҳло Йўлдошева дарс жараёнида мобил телефонлардан фойдаланишни ва мобил телефонлар ҳамда турли гаджетларни мақсадли қўллашни тезлаштиришни таклиф қилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида тегишли хабар Есимхан Канаатов томонидан эълон қилинди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Мақолада айтилишича, мамлакатнинг иқтисодий ҳаёти, барча соҳаларга рақамли технологияларни татбиқ қилиш бўйича ислоҳотлар ва илғор технологиялар, табиийки, таълим соҳасини четлаб ўтиши мумкин эмас. Аксинча рақамли иқтисодиёт асосини кадрлар ва таълим ташкил қилади.

    «Шундай экан, рақамли Ўзбекистон келажаги ҳозирда мактаб партасида ўтирган болаларимиз, ёшларимиз қўлидадир. Албатта, улар рақамли иқтисодиётни бошқара оладиган, тараққий эттирадиган даражада сифатли ва замонавий билимга эга бўлса, келажагимиз буюк бўлади, рақамли Ўзбекистон хавфсизлиги таъминланади

    «Мутахассислар таъкидлаётганидек, нафақат информатика, балки умумтаълим мактаблари ўқув режасидаги барча фанларни ўқитишда рақамли технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш узоқни кўзлаб амалга оширилаётган режаларнинг рўёбга чиқиш суръатини оширади.

    Шунингдек, маърифатнинг, тараққиётнинг мухолифлари бўлгани, ҳар қандай янгиликни жорий қилишда қаршиликлар, зиддиятларга дуч келингани каби рақамли технологияларни таълимга олиб киришда ҳам бир-бирини истисно қилаётган ҳолатлар кўзга ташланади. Жумладан, рақамли таълимни жорий қилишда бу яққол намоён бўлмоқда:

    1. Рақамли технологияларни таълимнинг қуйи бўғинларидан бошлаб татбиқ қилишга таълим муассасалари, хусусан, мактабларнинг моддий таъминоти жавоб бераолмаслиги.2. Фан ўқитувчиларининг рақамли технологияларни таълим жараёнига олиб киришдан кўра анъанавийликни қулай ва осон деб ҳисоблаши.3. Умумтаълим фанларидан электрон адабиётларнинг етарли эмаслиги.4. Компьютер ва турли гаджетларнинг инсон саломатлиги, руҳиятига салбий таъсири, ўқувчиларнинг медиамаданияти, «телеавлод» тушунчаси кабилар», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, мультимедиа воситалари билан мактабларни тўлиқ жиҳозлашни қўл қовуштириб кутиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аслида бу ишни тўла якунлаш имконсиз ҳам. Қолаверса, компьютер технологиялари ва рақамли технологиялар кун сайин янгиланмоқда, такомиллашмоқда.

    «Шунинг учун аксарият мамлакатларда қўлланилаётганлиги каби ўқувчиларнинг гаджетларидан фойдаланиш тажрибасини қўллаш мумкин. Афсуски, ўқувчиларнинг қўл телефонларидан фойдаланиш таълим муассасаси ҳудудида, айниқса, дарс жараёнида тақиқланиши бўйича тегишли вазирликларнинг буйруқлари бунга монелик қилади.

    «Аксарият ҳолларда анъанавий методиканинг ўзи ноўрин фойдаланилганлиги, бу ҳолат эса деярли ‘занглаган’ ўқитиш методикасини пайдо қилганлигини ҳам тан олиш керак. Аввало, ‘занглаган’ методикани ‘ярқиратиш, жилолантириш’, унинг афзалликларини қайта намоён қилиш, иккинчидан, педагогик ва рақамли технологияларга мурожаат қилиш зарур», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, интернетда рус тилини ўрганиш учун яратилган электрон луғатлар, видеодарслар, электрон дафтарлар, мобил иловалар бор.

    «Узлуксиз таълим тизими таълимнинг сифат даражасини юқори кўтаришдек машаққатли даврни бошидан кечирмоқда. Буни амалга оширишда анъанавий таълим ва рақамли технологияларни аралаш қўллаш ўз ҳаётини буйруқ ва кўрсатмалар асосида эмас, балки ўз тафаккури ва юрак амрига кўра қура оладиган ёшларга таълим-тарбия бериш воситасига айланиши муқаррар», — дея сўзларига якун ясайди муаллиф.

    08.01.2019, 16:07   Изоҳ (0)   21651
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда фуқаро маст ҳолатда қўшнисини уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди

    08.01.2019, 15:47

    Ўзбекистонда икки ҳафтада онлайн аукционда 6,6 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

    08.01.2019, 15:36

    Грузиянинг TBC банки Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

    08.01.2019, 15:24

    Тошкент халқаро аэропорти яқинида кўп қаватли автотураргоҳ қурилади

    08.01.2019, 15:11

    Наманганда қаровсиз қолган 2 ёшли бола гугурт билан уйни ёқиб юборди

    08.01.2019, 14:42

    Навоийда газ қуйиш шохобчаларида 1 куб метан 2000 сўмдан 2200 сўмгача сотилмоқда

    08.01.2019, 14:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.