Тошкент халқаро аэропорти яқинида кўп қаватли автотураргоҳ қурилади, шунингдек, транспорт логистикаси яхшилади. Бу ҳақда давлат раҳбари қарорига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Пойтахт ҳокимлигига жорий йил 1 июлга қадар барча ташкилий-амалий чораларни кўриш ва зарур йўл инфраструктурасига эга объект қурилишига киришиш топширилган.
Аэропорт яқинида кўп қаватли автотураргоҳ барпо этиш масаласи 2015 йилдан бери муҳокама қилинади. Дастлаб 800 машинага мўлжалланган шундай жой қуриш режалаштирилганди. Кейинчалик лойиҳа бир неча бор қайта кўриб чиқилган ва қолдирилган.
Изоҳ (0)