Намангандаги хонадонлардан бирида ёш боланинг қаровсиз қолдирилиши кўнгилсиз ҳодиса юз берди, деб хабар берди ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
7 январь куни Наманган шаҳар «Қуйи Ровустон» МФЙда яшовчи 25 ёшли Н.Ф.(исмли аёл)нинг уйида 2 ёшли қизи М.А. болалар манежи ичида назоратсиз қолиб, гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.
Натижада аланга хонадаги пардага ўтиб, ёнаётган парда боланинг устига тушган вақтида Н.Ф. томонидан ўчирилган. Оқибатда она ва бола куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)