Жаҳон автосаноатнинг энг машҳур менеджерлардан бири, Карлос Гон Токио суди томонидан унга нисбатан қўйилган айбловларни рад этди, деб хабар бермоқда Kyodo нашри.
Маълумот учун, Nissan автоконцерни раҳбари Карлос Гон фирибгарликда гумон қилиниб икки ой аввал қўлга олинганди. У 5 йил давомида мукофот тариқасида салкам 90 миллион доллар олган пулларини солиқ тўлаш учун унинг атиги ярмини декларация қилдирган.
Карлос Гон ўз ёрдамчисига тўловлар ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштириш бўйича тўғридан-тўғри буйруқлар берган. Айни пайтда коррупция можаросининг ҳар иккала иштирокчиси ҳам ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)