АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг маълум қилишича, Америка қўшма штатлари 99% террорчилик гуруҳини йўқ қилган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Сурияда «фавқулодда муваффақиятли кампания» ўтказган. Шунингдек у Америка қўшма штатлари томонидан ИШИД фаолияти кучайиб кетмаслиги учун назорат ушлаб турилишини айтган.«Биз ИШИД гуруҳларининг 99 фоизини йўқ қилдик. Ҳар бир янгилик хабарини шундан бошлаш керак. Шундай эмасми? Ҳамма гапимга қўшиладими?» — дейди Помпео.Ушбу маълумотни Помпео Амманга парвоз чоғида самолётда журналистларга айтган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)