Киевдаги 2014 йили ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан тинтув давомида талон-тарож қилинган Graff заргарлик дўкони эгалари давлатдан 25,4 миллион гривна (900 минг доллар атрофида) ундириб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат бўйича учта жиноий иш очилган, тинтув ўтказган 10 киши — Киев прокуратураси ва полицияси ходимларига айблов эълон қилинганди.
Улар дўконни тарк этгандан сўнг заргарлик маҳсулотлари, соатлар ва сейфдаги пуллар ғойиб бўлгани аниқланган. Мазкур ишнинг кўриб чиқилиши ва жабрдийдаларга кўрилган зарарнинг қоплаб берилиши 4 йилдан ошиқ давом этди.
Изоҳ (0)