Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий қилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Жорий этилиши кутилаётган фавқулодда ҳолат Мексика билан чегарада мудофаа вазирлиги маблағлари ҳисобига девор қуриш имконини беради.
Вице-президент Майк Пенснинг сўзларига кўра, айни дамда Оқ уй ҳуқуқшунослари ушбу масаланинг қонуний томонларини ўрганмоқда.АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида юқорида қайд этилган масала юзасидан миллатга мурожаат билан чиқиши ҳақида маълум қилди.
Мурожаат Тошкент вақти билан 9 январь куни эрталаб соат 07:00 амалга оширилади.
«Ҳозирда деворни қуриш бўйича тортишувлар сабабли АҚШ бюджети қабул қилинмаган, бунинг оқибатида ўтган йил охиридан буён ҳукумат идораларининг бир қисми ишламаяпти», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)