8 январь куни Таиланднинг Сонгхла ва Паттани провинцияларида содир бўлган портлаш натижасида уч нафар аскар ва мактаб ўқувчиси яраланган, дея хабар берди ТASS.
Хабарда айтилишича, Сонгхла провинциясида маҳаллий вақт билан 06:00 да автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ишга туширилган.
Маҳаллий расмийларга кўра, жангарилар маҳаллий фуқарони ўлдириб, портловчи қурилма ўртаниш мақсадида унинг машинасинини ўғирлаб кетишган. Портловчи қурилма ўрнатилган машина хавфсизлик кучлари базаси яқинига ташлаб кетилган. Портлаш оқибатида икки аскар жароҳатланган.
Паттанидаги портлаш эса ўқув муассасаларидан бирида жойлашган хавфсизлик пункти яқинида маҳаллий вақт билан соат 07:45 да содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бир нафар ҳарбий ва 12 ёшли мактаб ўқувчиси жароҳатланган ва улар шифохонага ётқизилган.
Маълумот учун, қуролли тузилмалар асосан мусулмонлардан иборат бўлиб, улар Таиланднинг жанубий қисмида 10 йилдан ортиқ вақт фаолият юритиб келмоқда. Улар ҳудудни ажратиб олиб, Паттани, Яла ва Нарахиват провинцияларида султонлик яратишга ҳаракат қилмоқда. Ҳудуддаги низолар вақтида отишма ва портлашлар оқибатида 6,8 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)