Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иш берувчи ташкилотларга ходимлар маошини кўтаришни тавсия этади. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Қўмитанинг фикрича, иш ҳақи миқдорини 2019 йилдан иш берувчи ташкилотларга солиқ юкининг, шу жумладан ягона ижтимоий тўловнинг камайтирилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан ошириш мумкин.
2018 йилнинг ноябрида Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ягона ижтимоий тўлов ставкаси йирик корхоналар учун 25 фоизга, кичик корхоналар учун эса 15 фоизга туширилишини айтганди.
«Эндиликда ушбу ставка 12 фоиз бўлади, бу эса бизнес вакиллари учун жуда катта имконият», — дея қайд этганди Султонов.
Қайд этилганидай, 1 январдан эътиборан ҳар бир фуқаро ўртача 6,5 фоиз ютиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)