Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, «Тоқчилик» МФЙда яшовчи муқаддам беш маротаба талончилик ва ўғирлик жинояти учун судланган, хавфли рецидивист ҳисобланган (исми шарифи ўзгартирилган) Рафик Мадияров яна жиноят қўл урди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси Э.Қаршиев маълум қилди.
У ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиши мақсадида 2018 йилнинг 8 октябрь куни соат чамаси 15 дан 30 дақиқа ўтганда, маст ҳолатда, Жиззах шаҳридаги «Кўк бозор» ҳудудидаги дўкон эшиги олдида турган вояга етмаган (исми шарифи ўзгартирилган) Ч.Ядгаров томонидан қаровсиз қолдирилган нархи 600 минг сўмлик «Рагаззи» маркали велосипедни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.Жабрланувчиларнинг ИИБга қилган мурожаати натижасида, «Кўк бозор» профилактика инспектори томонидан Рафик Мадияров «Кимёгар» маҳалласида ўғирлаган велосопедни миниб кетаётган вақтида ушланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2018 йил 3 декабрь кунги ҳукмига асосан Рафик Мадияров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан жазо тайинланди.
Изоҳ (0)