3 декабрь, пайшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган баҳсда «Реал» «Вильярреал» билан дуранг ўйнади (2:2).
Ушбу ўйин Мадрид клуби сардори Серхио Рамоснинг фаолияти давомидаги барча мусобақаларни ҳисоблаганда 800-учрашуви бўлди, дея хабар берди Goal.
32 ёшли ҳимоячи «Реал» таркибида 589 та, Испания терма жамоаси сафида 161 та ва «Севилья» учун 50 та ўйинда майдонга тушди.
Рамос профессионал футболдаги дебют ўйинини 2004 йилнинг 1 февралида ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)