Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 январдаги «Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилгани белгиланди, деб хабар берди ЎзА.
Унга кўра, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 2022 йилнинг 1 январига қадар мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади.
Шартномалар бўйича ташкилотларнинг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.
Изоҳ (0)