Андижон шаҳрида жисмоний имконияти чекланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган уй-жойга муҳтож фуқароларнинг 49 нафарига қисқа вақт ичида бунёд этилган янги уйларнинг калити топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Мазкур уйлар 1 миллиард 792 миллион сўмга қурилган. 442 миллион сўм миқдоридаги бошланғич бадал тўловлари эса ҳукумат кўмагида амалга оширилди.
Андижон вилоятида умумий ҳисобда 54 минг нафар ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар истиқомат қилади. Шулардан 649 нафарига 2018 йилда янги уйлар топширилган ҳамда умумий қиймати 235,6 миллион сўмлик маиший техника, 68,6 миллион сўмлик мебел тўпламлари, 6,5 миллион сўмлик тикув машиналари совға тариқасида берилган.
Изоҳ (0)