Ўзбекистонда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш вазирликлар ва идораларнинг мақсадли буюртмалари асосида «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. Бу Президентнинг тегишли қарорида кўзда тутилган.
Улар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:
Таълим;
Фан ва илмий тадқиқотлар;
Соғлиқни сақлаш;
Давлат бошқаруви;
Иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.
2019—2021 йилларда жамғарма стипендиялари ҳисобидан ўқишга юбориладиган кадрларнинг прогноз миқдори 4 000 ўриндан кам бўлмаган миқдорда, жамғарма стипендияларига ажратилган умумий ўринларнинг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорини магистратура ва докторантурада ўқиш учун ажратилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси:
2019 йилда жамғарма дастурлари бўйича хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишни молиялаштириш учун 3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.
Жамғарманинг асосланган талабномалари бўйича хорижда кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш харажатларини молиялаштиришни таъминлайди.
Вазирликлар ва идораларга бир ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги ва жамғармага:
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни амалга оширишга етакчи хорижий экспертлар, шу жумладан, чет элда яшайдиган ватандошларни жалб этиш ҳамда уларнинг салоҳиятидан фойдаланиш масалаларини ишлаб чиқиш учун иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари бўйича талаб этиладиган мутахассисликлар рўйхатини;
Илгари тегишли вазирликлар ва идораларнинг марказий аппаратлари ва таркибий бўлинмаларида ишлаган, ҳозирда чет элга чиқиб кетган юқори малакали мутахассислар рўйхатини киритиш топширилди.
Изоҳ (0)