Тошкент шаҳрининг 11 туманида жорий йил 4 январдан хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Қудрат Йўлдошев маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz».
«1 январдан 3 январгача тегишли қурилмалар ўрнатилди, фуқаролар учун шароит яратилди ва ходимлар ўргатилди. Пунктлардаги қурилма 180-200 кишига хизмат кўрсатишини кутгандик. Лекин 200 нафардан ортиқ одамни қабул қилишимиз мумкин экан», — деди Қудрат Йўлдошев.
ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиевнинг билдиришича, ҳозирча 5 та вилоятда қурилма ўрнатилиши ҳали якунланмаган. Улар 7 январга келиб тайёр бўлиши ва вилоятларда ҳам хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун ҳужжатлар қабул қилишга киришилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)