«Союз 2.1а» ташувчи ракетаси Россиянинг иккита Ерни масофадан зондлаш «Канопус-В» сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Старт Шарқий космодромдан 27 декабрь куни эрталаб амалга оширилди.
«Союз» шуниндек 26 та хорижий компаниянинг кичик космик ускуналарини орбитага олиб чиқади.
Улардан энг сўнггиси ракетадан эрталаб соат 10 да ажралади. Кейин «Фрегат» тезлашиш блоки орбитадан тушиш учун двигателни ёқади ҳамда атмосферага киради.
Бу Шарқий космодром тарихидаги тўртинчи парвоз бўлди. Кейинги йил мутахассислар у ердан «Метеор-М» космик аппаратини учиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)