Жорий ҳафтада Хитой учинчи синов телекоммуникация сунъий йўлдошини учирди ва шу тариқа жорий йилдаги 37-космик ракета парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия жорий йилда 18 та, АҚШ эса 34 та ракетани учирган. Хитой жорий ҳафтада яна битта парвозни режалаштирган. Шу тариқа, Хитой йил охирида космик ракеталар парвози бўйича етакчига айланади.
Изоҳ (0)