Халқаро коинот станциясида 197 кун бўлиб қайтган NASA астронавти Дрю Фейстел ўз Twitter’ига юриш машғулотлари акс этган видеони жойлади.
Коинотда узоқ вақт бўлиб қайтгач, Фейстел қайтадан юришни ўрганишига ва Ернинг тортиш кучига кўникишига тўғри келди. Кадрларда унинг қийинчилик билан ҳаракатланаётганини, ўзига ишончсизлик билан қадам ташлаётганини, тез-тез ён томонга оғиб кетаётганини кўриш мумкин. Атрофдагилар эса унинг йиқилиб тушишига йўл қўймаслик учун тайёр бўлиб турибди.
Welcome home #SoyuzMS09 ! On October 5th this is what I looked like walking heel-toe eyes closed after 197 days on @Space_Station during the Field Test experiment...I hope the newly returned crew feels a lot better. Video credit @IndiraFeustel pic.twitter.com/KsFuJgoYXh
— A.J. (Drew) Feustel (@Astro_Feustel) December 20, 2018
Изоҳ (0)