Наманганда Тўрақўрғон туманидан вилоят марказига кираверишда ҳам янги намунадаги светофор қурилмаси ўрнатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Олдинроқ улар Наманган шаҳридаги Ислом Каримов ва Ирригатор кўчалари чорраҳасига ўрнатилганди.
Ушбу қурилманинг ўзига хослиги шундаки, светофорнинг чироқлари рангига қараб светофор аркаси ҳам шу рангда ёнади. Бу ҳайдовчилар эътиборини жалб этиб, ҳушёрлигини ошириб, светофор ишорасига амал қилмасдан ўтиш эҳтимолини камайтиради ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Қурилма тунги пайтда пиёдалар ўтиш йўлагини ҳам ёритиб, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишига қулайлик яратади.
Изоҳ (0)