Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирида 60 ёшли эркак мобил телефони портлаши оқибатида олган куйиш жароҳатидан ҳалок бўлди, деб хабар берди «MK.ru».
Марҳумнинг рафиқаси сўзларига кўра, эркак кийими чўнтагидаги телефон билан ухлашга ётган. Кечаси телефон аккумулятори портлаб, эркакнинг кийими ёна бошлаган.
Ҳиндистонлик оғир куйиш жароҳатини олгани оқибатида ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, унинг телефони Ҳиндистоннинг Reliance Jio Infocomm компаниясига тегишли бўлган.
Изоҳ (0)