Хитой расмийлари 3 январь, пайшанба куни 1998 йилдан 2002 йилгача 11 нафар аёл ва вояга етмаган қизни зўрлаб ўлдирган Гао Ченъюнни қатл этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Хитой олий халқ суди қарори асосида, ўлим ҳукмини ижро этиш ҳақидаги буйруққа асосан пайшанба куни эрталаб Гао Ченъюнни қатл этилди. Ҳукм ижро этилаётганда прокуратура ходимлари ҳозир бўлди», — дейилади Байин шаҳар суди баёнотида.
Тергов материалларига кўра, 54 яшар Гао Ченъюн ўз жиноятларини 1988 йилдан 2002 йилгача Ганьсу провинцияси ва Ички Монголия автоном тумани ҳудудида амалга оширган.
Изоҳ (0)