Жорий йилнинг 2 январга ўтар кечаси номаълум шахс Андижон шаҳрида «Жумабозор» МФЙда жойлашган Андижон туманида яшовчи К.А.га тегишли Paynet шохобчаси эшигини бузиб кириб, у ердан 3 млн 350 минг сўм пули ва ваучер тўлов карталарини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Каландархон» МФЙда яшовчи Ш.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)