Самарқанд туманида шу йилнинг 2 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Самарқанд—Қарши» йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ердаги айланма йўл бетон тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада автомашина йўловчиси Ш.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва қолган уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)