Шарқий Қозоғистон давлат техника университети томонидан Қозоғистондаги тарихий ёдгорикларнинг 3D-модели яратилади, деб ёзади Turon24.
Унга кўра энг ноёб китоблар, қўлёзмалар, картина ва фоторасмлар, шунингдек архив ҳужжатларининг рақамли форматда сақланиши кўзда тутилган. Археологик ёдгорликларнинг 3D формати ишлаб чиқилади. Лойиҳа учун «Фарз» ҳомийлик фонди 24 млн тенге ажратган. Тарихий ёдгорликларни рақамлаштириш ишларини 2021 йилгача якунлаш режалаштирилган.
«Университет базасида рақамли экпонатларни сақлаш имконияти юқори. Бунинг учун техник ускуналар ҳам, малакали мутахассислар ҳам етарли», – дейди университет проректори Сауле Раҳматуллина.
Ушбу лойиҳа 2018 йилнинг декабрь ойида Ўскемен шаҳрида ўтказилган «Digital East – Келажакка қадам» номли IT-форумида энг яхши лойиҳа сифатида эътироф этилган.
Изоҳ (0)