Япония пойтахти Токио шаҳрининг Сибуя тумани ҳудудида ҳайдовчи Янги йил байрами кечасида оломон устига босиб борди. Тўққиз киши жароҳат олган. 21 ёшли Кадзухиро Кусакаба қўлга олинган. У бу ишларни «ўлим жазоси» учун қасос сифатида қилганини айтган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Қўлга олинган кишининг айтишича, у ижарага олинган машинада кўпроқ одамлар йиғилишини кутган. Ярим тундан сўнг у оломон устига машинани ҳайдаган ва бир неча кишини уриб кетган. Шундан сўнг у машинадан чиққан ва қочишга уриниб, ёнида турган одамларни урган. 20 дақиқадан сўнг полиция уни қўлга олган. Унинг машинасидан керосин солинган идиш топилган. Оломон устига бостириб борганидан кейин эркак машинани ёқиб юборишни режалаштиргани тахмин қилинмоқда.
Полиция бўлимида Кусакаба дастлаб терактни амалга оширганини айтган, кейин эса «ўлим жазоси» учун қасос олганини маълум қилган. Ҳозирча унинг қандайдир кишига белгиланган ўлим жазоси ёки Японияда мавжуд ўлим жазоси ҳақида гапиргани номаълум.
Ёшлар орасида оммабоп бўлган кўча ҳодиса юз берган вақтда машиналар ҳаракати учун ёпиқ бўлган.
Изоҳ (0)