Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Магнитогорскда маиший газ портлаши туфайли кўп қаватли уй подьезди қулаб тушиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворсова маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: TJournal

Фото: TJournal

«Энг оғир жароҳатни 36 яшар Ўзбекистон фуқароси олди. У вайроналар остида 7 соат қолиб кетган, охирида чиқариб олинди. Қовурғалари синган, қорин бўшлиғи шикастланган, қораталоғи ёрилган. У операция қилинди, ҳозирда жонлантириш бўлимида», — деди Скворсова.

Вайрон бўлган подьездда жами 120 киши яшаган. Ҳозирда 30 нафардан ортиқ кишининг тақдири номаълум бўлиб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?