Ташқи ишлар вазирлиги Call-center ягона қисқа телефон рақамини ишга туширди. 1164 рақами 20 та каналга эга, деб ёзади Turon24 ТИВ ахборот хизматига таяниб.
Фуқаролар билан ишлашни такомиллаштириш, уларга тезкор ва ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган Call-center ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.
Манбанинг қайд этишича, +998-71-233-69-46 рақами орқали ҳам ТИВга қўнғироқ қилиш мумкин.
Шунингдек, яқин вақтларда хориждан қўнғироқ қилиш учун туну кун ишлайдиган махсус рақам ўрнатиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)