Шу йилнинг октябрь ойида фуқаро Ҳ.Н. Андижон шаҳар Бобур шоҳ кўчасида С.Ф. исмли фуқарога Spark ва Lacetti русумли автомашиналар олиб беришни айтиб, ундан 19 000 АҚШ долларини олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. Кўрилган тадбирлар натижасида Ҳ.Н. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)