Ўзбекистонда деҳқончилик маҳсулотлари мўл-кўл етиштирилса-да, аҳоли кундалик овқат рационида мева-сабзавот турлари истеъмоли етарли эмас. Ушбу муаммолар туфайли Ўзбекистонда йиллик ўлим ҳолатларининг 78 фоизи айнан юқумсиз касалликлар улушига тўғри келмоқда, деб ёзади ЎзА Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Президентнинг 2018 йил 18 декабрда қабул қилинган «Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унда тиббий-профилактика соҳасида олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш маданиятини кенг тарғиб этиш тилга олинган.Юқумли бўлмаган касалликлар кўпчилик ўйлаганидек,хавфсиз туюлса-да турмуш тарзимизни кемирувчи катта иллат ҳисобланади.
Изоҳ (0)