29 декабрь, шанба куни футбол бўйича Италия А Серияси 19-тури доирасида «Ювентус» ўз уйида «Сампдория» мағлуб этди (2:1).
Беллашувда меҳмонларнинг ягона жавоб голига Фабио Куалярелла муаллифлик қилди.
Opta’нинг ёзишича, 35 ёшли италиялик футболчи «Рома» (11 ноябрда ўтказилган) билан кечган ўйинда (1:4) захирада қолганига қарамасдан, Италия чемпионатининг ушбу мавсумида кетма-кет 9 та учрашувда рақиб дарвозасига 10 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Бундан натижани сўнгги бор 2005 йилда А Серияда «Ювентус» ўйинчиси Давид Трезеге қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, Куалярелла жорий мавсумда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уриб, 5 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)