2019 йилда мактабгача таълим муассасасини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1 триллион 654 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, ажратилган маблағларнинг катта қисми вилоятларда мактабгача таълимни ривожлантиришга йўналтирилади.
Хабарда айтилишича, кейинги йиллар давомида болалар боғчаларининг бўш турган биноларини реконструкция қилиш ҳажмининг ортиши кутилмоқда. 2019 йилда бюджет маблағларини камайтириш ва мактабгача тарбия тизимида болаларни қабул қилиш даражасини ошириш мақсадида 53 та бўш бино ва иншоотларни реконструкция қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги 2018 йилда реконструкция қилинган болалар боғчаларининг сони 2017 йилга нисбатан уч баравар: 105 дан 298 тага кўпайган. Янги қурилиш лойиҳалари сони: 2 дан 40 гача етти. 2019 йилда ушбу йўналишда амалга оширилган ишларни 1,5 мартага кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, 2018 йилда мактабгача таълим муассасаларининг сони ўтган йилга нисбатан 5 211 тадан 7104 гача кўпайди.
Изоҳ (0)