Бугун, 27 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассаси томонидан миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва 2018 йил якунлари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди «Kun.uz».
Йиғилишда эстрада санъати соҳасида учраётган баъзи камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Қайд этилишича, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги #СелфиМенингПрезидентим қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошланган, бунинг натижаси албатта ОАВда эълон қилинади.
«Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг Президент мадҳ қилинган қўшиғи декабрь ойининг иккинчи ярмидан Zo‘r TV телеканали орқали эфирга узатилмоқда.
Изоҳ (0)