Киллер Жон Уик ҳақидаги фильмлар режиссёри Чад Стахелски «Тоғлик» фильмининг ремейкини суратга олишни режалштираётгани ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Газета.ru».
Стахелскининг сўзларига кўра, ҳозирда у ҳақиқатдан ҳам ушбу лойиҳага қизиқиб қолган.
«Мен ‘Тоғлик’ фильмининг биринчи қисми менга ёқади. Ўйлашимча, мен ҳозир жуда яхши ҳолатдаман. Бизнинг жамоамиз, продюсер, студия — ҳаммаси мени ‘Ўзинг керак деб билган нарсани қил’ дея қўллаб-қувватламқода», — дейди Стахелски.
Унинг қўшимча қилишича, «Тоғлик» «Жон Уик»ни эслатади.
Изоҳ (0)