Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз мижозининг UFC’нинг вақтинчалик собиқ чемпиони Тони Фергюсон билан эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда MMAJunkie хабар беради.
Унинг фикрича, ушбу жанг Ҳабиб учун Конор Макгрегор билан бўлиб ўтган жангга нисабатан осонроқ ўтади.
«Тони Фергюсон — ажойиб жангчи. Аммо Ҳабиб учун Фергюсон билан кечадиган жанг карьерасидаги энг енгил жанг бўлади. Тони тартибсиз ҳамда секин жанг қилади. Ҳабиб уни Конорни урганидан ҳам қаттиқроқ уради. Ушбу жанг бўлади, аммо қачон бўлиши ҳақида бирор нима дейишим қийин» — деди Абдулазиз.
Аввалроқ UFC раҳбарияти Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жангини ташкил қилишга 4 маротаба уринганди. Аммо баъзи сабабларга кўра жанг кечиктирилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)