Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳиндистонлик аёл 65 ёшида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Fotolia

Фото: Fotolia

Маълум бўлишича, боланинг отаси 80 ёшда. Шундай қилиб аёл табиий йўл билан туғруқни амалга оширган энг кекса аёл бўлди. Бунгача рекорд қайд этганлар сунъий уруғлантириш йўли билан фарзанд дунёга келтирган.

Нашрнинг қайд этишича, бу туғруқ аёл учун иккинчиси бўлиб, бундан саккиз йил олдин у ўғил фарзанд кўрган. Шифокорлар она ва боланинг саломатлиги мутлақо яхши эканлигини ва тез фурсатларда уларга уйга жавоб беришини маълум қилди.

Репродуксия ва туғруқ бўйича мутахассис Шабир Сидиқийнинг айтишича, ушбу ҳолат тиббиёт амалиётида ноёб саналади.

«Одатда Ҳиндистонда аёлларнинг ой кўриши ўртача 47 ёшида тўхтайди. Шундан сўнг уларда фарзанд кўриш имкони бўлмайди. Аммо бу ноёб ҳодиса», — дея қайд этди шифокор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар