Абу-Дабида ўтаётган Шайх Зайид номидаги маданий мерослар фестивалида ўзбекистонлик ошпазлар томонидан 10 минг кишига мўлжалланган палов дамланади. Бу ҳақда фестивалда қатнашаётган ўзбек делегацияси маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Палов фестивалнинг марказий саҳнасида пиширилади, унда 1,5 тоннадан ортиқ гуруч дамланади. Марказий майдонда битта асосий катта қозон ва унинг ёнида 8 та кичкина қозон ўрнатилади.
Ошни ўзбекистонлик 16 та ошпаз пиширади.
Маълумот учун, Шайх Зайид номидаги Абу Даби маданий мерослар фестивали жорий йил 2 декабрь куни бошланган эди.
Изоҳ (0)