Lufthansa вакили Йенс Крюгернинг маълум қилишича, ГФР канцлери Ангела Меркелнинг лайнери G20 саммитига парвози чоғида мажбурий қўниш амалга оширишига компания жавобгар эмас. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Lufthansa доим барча авиация қоидаларига амал қилган. У, шунингдек, бу мажбурият ҳужжатлар соҳасига ҳам тегишли эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ ОАВларда Меркелнинг самолёти G20 саммитига парвоз амалга ошираётганда юз берган фавқулодда ҳолатга Lufthansa жавобгар эканлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)