• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    17 йилдан буён баланд парвоз қилаётган «МузА»: Муваффақиятли ўзбек компаниясининг омадли асосчисидан бўлажак бизнесменларга тавсиялар

    Биз америкалик ёки европалик таниқли бизнесменларнинг муваффақият тарихларини ўқиб, ҳайратланишга, илҳомланишга одатланиб қолганмиз. Уларга ҳавас қиламиз. «Улардан ўрганиш керак», деймиз ўзимизга ҳам, бошқаларга ҳам. Тўғри, улардан ўрганиш керак, лекин улар, нима бўлган тақдирда ҳам, ривожланган Америка ва Европа шароитида, унинг ёзилган ва ёзилмаган қонунларига мувофиқ ишлаб муваффақиятга эришган бизнесменлардир. Бизга эса Ўзбекистон шароитида оёққа турган, рақобатга тўла эркин бозор шароитида ривожланган ва ўн йиллар ўтса-да, бозордаги янги рақобатчилар охири кўринмас даражада кўпайиб бораётган бўлса-да, ривожланишда давом этаётган маҳаллий бизнесменларнинг фаолияти қизиқ ҳам ибратлидир.

    Агрессив ва оммавий рекламага деярли мурожаат қилмаган бўлса-да, «МузА» бренди аксарият одамларга таниш, ушбу бренд остида тайёрланган маҳсулотларни кўпчилик истеъмол қилган, кимлардир учун ҳаётининг бир бўлагига ҳам айланган. Дастлаб «Славянские» пряниклари билан танилган компания кейинчалик минглаб аёлларнинг оғирини енгил қилган қатламли хамирлар, музлатилган қатлама ва лағмонлари билан Ўзбекистон бозорида ҳақиқий шов-шув кўтарди, бутун бошли янги ишлаб чиқариш — ярим-тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари тармоғига асос солди. Голландия ва Германиянинг замонавий ускуналарида, кимёвий консервантларсиз ва сунъий қўшимчалардан фойдаланмай ишлаб чиқариладиган қатламли таёқчалар, қулоқчалар, сулили печеньелар эса бозорда кўп йиллардан бери ўз ўрнига эга. «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғида ушбу супермаркет бренди остида сотилаётган нон маҳсулотлари ҳам «МузА» томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, аллақачон ўз харидорларини топиб улгурган.

    «МузА»

    «МузА»

    Бу 2001 йилда асос солинган, ишни атиги уч киши билан бошлаб, бугунги кунда бир-бири билан ҳамнафас ва ҳамфикр 250 кишини бирлаштирган, бир ойлик айланмаси 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган «МузА» муваффақиятларининг бир қисми, холос. Албатта, у бирдан муваффақиятли компанияга айланиб қолмаган — қаердадир хатога йўл қўйилган, қайсидир қадам кўп миллион сўмлик зарарларга олиб келган, шошилинч сотиб олинган технологиялар панд берган. Лекин хатолардан чиқарилган тўғри хулосалар самараси ўлароқ компания 17 йилдан бери барқарор ривожланишда ва, энг асосийси, харидорлар ишончини оқлашда давом этмоқда. Ушбу ютуқлар ортида эса «МузА» асосчиси ва раҳбари Шукурулла Файзуллаев турибди. Унинг муваффақият тарихи, албатта, ўз бизнесини бошлаш ниятидаги ёшлар учун ибратли ва сабоқ бўлиши аниқ.

    Шукурулла ака ўз маслаҳатлари тугал ҳақиқат эмаслигига алоҳида урғу беради. «Мен назариётчи ё маркетолог эмасман, ҳатто олий иқтисодий таълим ҳам кўрмаганман. Қуйидаги маслаҳатлар фақат шахсий тажриба орқали тўпланган хулосалардир. Шундай экан, улар кимгадир нотўғри ё ноаниқ бўлиб кўриниши ҳам мумкин. Эҳтимол, бошқа бизнесменлар ҳам айнан шу босқичлардан ўтгандир», — дейди у.

    Тавсиялар

    Ўзингиз яхши билган ва яхши кўрган соҳада бизнес қилинг

    Янги иш бошламоқчи бўлганларнинг аксарияти ишни нимадан бошласам экан, қандай маҳсулот ишлаб чиқарсам/қандай хизмат кўрсацам экан, бунга қанча пул керак бўлади, деган саволларга жавоб излайди. Буни нотўғри деб бўлмайди, аммо мен бошқачароқ ёндашувни тавсия қилган бўлардим: қайси соҳани яхшироқ биламан, қайси соҳада билимим, тажрибам бор, деган саволга жавоб топган маъқул. Маълум бир соҳада тажриба ёки билимга эга бўлсангиз, ўша соҳа бўйича бизнесда ютуққа эришишингиз эҳтимоли катта. Боз устига, киши ўзи билган ва яхши кўрган соҳасида тезроқ натижага эришади, чунки ишга билим ва тажрибасидан ташқари меҳрини ҳам беради.

    Фаолиятини уч киши билан бошлаган «МузА»да бугунги кунда 250 киши меҳнат қилмоқда

    Фаолиятини уч киши билан бошлаган «МузА»да бугунги кунда 250 киши меҳнат қилмоқда

    Бино ё ускуна ҳақида эмас, мутахассис ҳақида ўйланг

    «Мен инвестор сифатида фақат пул тикаман, ишни четдан ёлланган яхши мутахассислар қилсин», дейишингиз мумкин. Бу ҳам нотўғри эмас. Аммо дастлаб ўша яхши мутахассисларни топиш керак — бозорда эса яхши мутахассисларга талаб юқори, шунга яраша улар қиммат ва камёб. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўзингиз учун янги, нотанишроқ соҳада бизнес бошламоқчи экансиз, биринчи галда яхши мутахассис топинг, асло бино ёки ускуна эмас. Бизнесингиз учун қандай бино ва ускуна кераклигини эса сизга ўша мутахассиснинг ўзи айтади.

    Ёлланма ходим бўлиб тажриба тўпланг

    Бирор соҳада етарлича тажрибага эга эмассиз, боз устига ҳали ёш бўлсангиз, маслаҳатим — бирдан мустақил бизнесга қўл урманг. Яхшиси, сизнинг қарашларингиз мос, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ёки кўрсатаётган хизматлари маъқул бирор корхона/ташкилотга ишга киринг. Бу билан бир эмас, бир неча мақсадга эришиш мумкин: уч-тўрт йил сидқидилдан, астойдил ишлаб ўзингиз учун тажриба ва кўникмаларни орттирасиз, муваффақиятли компаниялар қандай ишлашини ўрганасиз, устига устак ўз бизнесингизни бошлаш учун дастлабки сармояни ҳам ишлаб олишингиз мумкин. Ходим сифатида бирор корхонада ютуққа эришсангиз, лавозимингиз ва маошингиз ошиб борса, демак, хусусий бизнесда ҳам ютуққа эришишингиз эҳтимоли катта. Бизнес бошлашнинг эрта-кечи йўқ.

    «Дарё» изоҳи: Шукурулла Файзуллаев 1993 йилдан бери хусусий бизнес билан шуғулланади, озиқ-овқат соҳасидаги фаолиятини эса 1999 йилдан бошлаган — уни картошка чипслари ишлаб чиқарадиган ва печенье ишлаб чиқаришга киришаётган қўшма корхонага директор ўринбосари сифатида таклиф қилишган. Бир йил ичида корхона ўз вақтида анча машҳур бўлган «Бонтон» печеньеларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган, Шукурулла Файзуллаев эса директорга айланган.

    «МузА»нинг энг машҳур печеньеларидан бири — қатламли қулоқчалар 13 йилдирки ўз харидоргирлигини йўқотмаяпти

    «МузА»нинг энг машҳур печеньеларидан бири — қатламли қулоқчалар 13 йилдирки ўз харидоргирлигини йўқотмаяпти

    Ўзингиз учун сегментни аниқланг, тинмай изланинг

    Нима ишлаб чиқариш ёки қандай хизмат кўрсатиш борасида бир тўхтамга келгач, ўзингиз учун бозор сегментини аниқлаб олинг: арзон ва оммабоп товар чиқармоқчимисиз ёки юқори сифатли, аммо шунга яраша қиммат маҳсулот таклиф этмоқчимисиз? Шундан келиб чиқиб, рақобатчиларни ва бозордаги вазиятни яхшилаб ўрганинг. Атрофга диққат билан боқинг, фаолиятингиз билан боғлиқ янгиликларни интернетда ўрганинг, кўргазмаларда (жумладан, хориждагиларида ҳам) қатнашинг — у ерда қизиқарли одамлар (эҳтимол, сиз учун жуда зарур мутахассислар) ва фойдали маълумотлар жуда кўп бўлади.

    «Дарё» изоҳи: «МузА» компанияси «Славянские» пряниклари билан бир қаторда маълум муддат унинг нисбатан арзон муқобили — «Сабо» пряникларини ҳам бозорга чиқарган. Лекин кейинроқ ундан воз кечган — ўша вақтда арзон пряниклар бозори бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ эгаллаб бўлинган эди, боз устига «Сабо» сабаб «МузА» обрў жиҳатидан ҳам йўқотишларга учраши эҳтимоли ошган. Компания сифатли, лекин қиммат маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттиришга қарор қилган.

    Тезда таслим бўлманг

    Барча пулларингизни сарфлаб, бирдан катта бизнес бошлашга уринманг. Ҳеч нарсасиз қолгандан кўра босқичма-босқич, аста-секин ривожланган маъқул. Бир эмас, бир неча бор муваффақиятсизликка учрасангиз ҳам таслим бўлманг, тушкунликка тушманг. Ёмон натижа ҳам — натижа, асло фожиа эмас. Орттирган тажрибангиз ўзингиз билан қолади, келаси сафар эҳтиёткорроқ бўласиз, аввалги хатоларни такрорламайсиз.

    Лойиҳа яхши бўлса, молиялаштириш муаммо эмас

    Энг асосий масалалардан бири — бу молиялаштириш. Лекин сиз ўз лойиҳангиз билан керакли одамларни қизиқтира олсангиз, молиялаштириш нисбатан осон ҳал этиладиган масалага айланади. Ҳатто ўз танишларингиз ва қариндошларингиз орасида ҳам лойиҳангизни молиялаштиришга тайёр одамлар топилиши мумкин. Лойиҳа бирор муваффақиятли бизнесменни қизиқтириб қўйиши ёки яхши бизнес-лойиҳа учун банк кредит тақдим этиши мумкин. Агар ҳеч ким молиялаштиришни истамаса, унда лойиҳангизни танқидий кўриб чиқинг, эҳтимол уни ўзгартириш ёки ундан воз кечиш керакдир.

    «Дарё» изоҳи: Шукурулла Файзуллаев ортиқ бировнинг қўлида ишлашни истамай, 2001 йили ишдан бўшаган. Шахсий бизнесни бошлаш вақти етиб келганди, бироқ у ўйлаган лойиҳани ишга тушириш учун зарур маблағ — камида 10 минг доллар миқдоридаги маблағ унда йўқ эди. Шунда уни ўз укаси қўллаб-қувватлаган — ўзи учун бир неча йил йиққан 11 минг доллар пулини акаси о‘з бизнесини бошлаши учун берган. Таъсисчининг меҳрини инобатга олмаса, бу «МузА»га киритилган илк инвестиция эди.

    «МузА»нинг қатламли хамирлари, музлатилган қатламалари ва музлатилган лағмонлари ўз вақтида бозорда ҳақиқий янгилик ва шов-шувга айланган, бу борада компания ҳамон бозор етакчиларидан бири

    «МузА»нинг қатламли хамирлари, музлатилган қатламалари ва музлатилган лағмонлари ўз вақтида бозорда ҳақиқий янгилик ва шов-шувга айланган, бу борада компания ҳамон бозор етакчиларидан бири

    Уйқингизда ҳам лойиҳангизни ўйлаб яшанг

    Ўз олдингизда катта, лекин соғлом мақсадлар қўйинг. «Шу лойиҳани амалга оширмасам бўлмайди» деган, мияга ўрнашиб қоладиган ғоя билан яшанг. Лойиҳангиз керак бўлса тушларингизга кириб чиқсин. Яъни, ҳамма нарса мақсадга етишга қаратилган бўлиши лозим.

    «Дарё» изоҳи: Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев — бизнесмен. У ўз интервьюларининг бирида Akfa ё Artel корхоналарини очишдан анча аввал бир орзу билан яшаганини, ҳатто тушларида ҳам шу орзусини кўрганини айтганди: «Биттагина заводим бўлса эди, менга бошқа нарса керак эмасди». Кейинчалик Ортиқхўжаевнинг заводлари кўпайиб кетди, унинг ўзи ишлаб чиқаришга нисбатан муҳаббатни «хасталик» деб атайди.

    Қайта туғилиш

    «МузА»нинг 2001 йилдан буён бозорда ўз ўрнини йўқотмай, етакчилардан бири бўлиб қолишида асосий сабаб — компаниянинг изланишдан, янгиликка интилишдан тўхтамаслигидир. 2018 йилда компания катта ребрендингни амалга ошириб, худди қайтадан туғилгандек бўлди — логотип ва қадоқлар дизайни ва кўриниши тубдан ўзгартирилди, маҳсулотлар логистикаси яхшиланди (кўча-кўйда «МузА»нинг янги, очиқ ва ёрқин бренди тасвирланган машиналар кўпайиб қолган).

    Бренд ва қадоқлар янги, лекин ўзгаришлар биргина ташқи кўриниш билан боғлиқ эмас — барча маҳсулотларнинг сифати ҳам янада яхшиланмоқда, турлари эса кенгаймоқда. Аллақачон харидорлар меҳрини қозониб улгурган чак-чак, лимонли рулетчалар, асалли ва творогли пироглар қаторига шоколадли «Сан-Фелипе» ва мевали «Лесная ягода» тортлари ҳам қўшилгани ажойиб бир хушхабар бўлса, ичи қиёмли маффинлар эса ёшларга манзур бўлиши табиий.

    «МузА»нинг нафақат бренди ва қадоқларининг кўриниши, балки бежирим қадоқлар ичидаги ширинликларнинг сифати ҳам яхшиланмоқда

    «МузА»нинг нафақат бренди ва қадоқларининг кўриниши, балки бежирим қадоқлар ичидаги ширинликларнинг сифати ҳам яхшиланмоқда

    17 йил — бу дебоча, бўлажак катта муваффақиятлар арафасидаги бир тайёргарлик палласи. «МузА»да ҳам шундай — ҳаммаси энди бошланяпти! Компания ўзининг янги ва мазали маҳсулотлари билан харидорларга байрам кайфияти улашишда давом этади.

    • Сайт: www.muza.uz
    • Телефон: (+998-71) 246-80-43, (+998-71) 246-88-33
    Реклама ҳуқуқи асосида

    28.12.2018, 21:00   Изоҳ (0)   22173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    New Millennium Concept Store’да Янги йил маросими айни авжида! 29 декабрдан 31 декабрга қадар барчасига 30% чегирмалар — Wоnderful Time!

    28.12.2018, 18:00

    Tashkent City: Йил сарҳисоби ёки узлуксиз меҳнат самараси

    28.12.2018, 15:00

    Freedom Finance ХК МЧЖ «Қўқон механика заводи» АЖ акцияларига обуна кампанияси якунларини эълон қилди

    28.12.2018, 12:00

    Ёғли юз ва ҳуснбузарлар энди муаммо эмас!

    27.12.2018, 15:00

    Даромадини янада оширмоқчи бўлган тадбиркорлар учун январь ойида Forta Business Education’дан 2 та семинар!

    27.12.2018, 12:00

    LG NeoChef микротўлқинли печи билан мазали таомлар тайёрланг!

    27.12.2018, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.