«Роскосмос» келажакда Қуёш ва унинг тизимидаги сайёраларга нима бўлиши ҳақида ҳикоя қилувчи видеони тақдим этди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Роликда айтилишича, Қуёш катта миқдродаги водородни ишлатиб бўлганидан кейин минг марта кучлироқ ёнади ва унга яқин бўлган сайёраларни, шу жумладан Ерни ҳам куйдириб юборади.
Таъкидланишича, космик нуқтаи назардан Қуёш жуда кучли энергия манбаига айланиши учун камида бир миллиард йил бор. Шундан кейин Ерда ҳеч қандай антропоген таъсирсиз ортга қайтмас иссиқхона эффекти юз беради.
Изоҳ (0)