Ўзбекистонда Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Полковник Муҳиддин Жўраев Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича, полковникШавкат Мавлонов туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Полковник Илҳом Кутлимуратов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Мирзоқул Маматмусаев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Изоҳ (0)