• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекэнерго» электр энергияси таъминотидаги узилишларга ойдинлик киритди

    Ўзбекистоннинг олис ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар учраб тураётганлиги сир эмас. Бу ҳақда мурожаат ва эътирозларни турли ижтимоий тармоқлар ҳамда ахборот сайтлари орқали ўқиб турибмиз. Эътибор берадиган бўлсак, бундай узилишлар ва авариявий ўчишлар ҳар йили куз-қиш мавсумига ўтиш даврида такрорланиб туради. «Албатта, бунинг ўзига яраша сабаблари бор», дейилади «Ўзбекэнерго» матбуот хизматининг ахборотида.

    Фото: «Ўзбекэнерго»

    Фото: «Ўзбекэнерго»

    Ўзбекистондаги ҳозирги вақтда иш фаолиятида бўлган энергетика қурилмалари ўтган асрнинг ўрталарида ишга туширилган бўлиб, уларнинг деярли 67 фоизи эскирган. Қолаверса, мамлакатдаги мавжуд электростанциялар ҳам ўтган асрнинг 50-60 йилларида барпо этилган бўлиб, уларнинг аксариятида қувватлар аллақачон муддатини ўтаб бўлган. Энг янги ҳисобланган Тахиатош ИЭСнинг ҳам фойдаланишга топширилганига 27 йилдан ошди.

    Қолаверса, аҳоли сонининг ортиб, ҳудудларда янги уйларнинг кўпайиши натижасида трансформатордан 1,5—2 километргача узунликда электр симларининг тортилаётгани туфайли охирги истемолчиларимизга узатилаётган электр энергиянинг қуввати 220 вольтга етмаяпти. Трансформаторлар 600—800 метргача бўлган ҳудуддаги истемолчиларга 220 вольтни етказа олади.

    Боз устига аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2017 йилда истеъмолчиларга 47,4 миллиард кВт-соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2018 йилда эса ушбу кўрсаткич 50,7 миллиард кВт-соатни ташкил этиши кутилмоқда.

    Қолаверса, аҳоли томонидан битта фазадан бошқа фазага ўзбошимчалик билан уланиши ва юкламаларнинг битта фазадан иккинчи фазага ўтказилиши айрим жойлардаги, айниқса, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида электр кучланиши пасайишига, яъни меъёрдаги 220 вольтдан тушиб кетишига сабаб бўлаяпти.

    Таъмирлаш ва юкламаларни фазалараро тенг тақсимлаш ишлари олиб борилишига қарамасдан маълум вақт ўтгач аҳоли яна ўзбошимчалик билан бир фазадан бошқа фазага ўтиб олиши, бундан ташқари, якка тартибда қурилаётган кўплаб уйларнинг эгалари томонидан фақат битта фаза орқали уланиши ҳам ортиқча юкламаларни юзага келтириб, қисқа муддатли узилишларга сабаб бўлмоқда.

    «Шу боис ҳудудий электр тармоқлари томонидан аҳолининг мурожаатлари бўйича ушбу ҳолатларни бартараф этиш, таъмирлаш ва юкламаларни фазалараро тенг тақсимлаш орқали кучланишни меъёрга келтириш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади «Ўзбекэнерго» ахборотида.

    Шу ўринда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 23 октябрда имзоланган «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши бу борадаги муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу ҳужжатга кўра, электр энергияси соҳасида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш бўйича лойиҳа қиймати 2,6 миллиард АҚШ доллари бўлган умумий қуввати 1 984 МВт 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди. Шунингдек, жалб қилинадиган кредитлар ва «Ўзбекэнерго»нинг ўз маблағлари ҳисобидан йилига умумий узунлиги 7,1 минг километр бўлган янги электр тармоқларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш, 2500 та трансформатор пунктини ўрнатиш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошланди.

    Бундан ташқари, «Ўзбекэнерго» томонидан «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» давлат дастурлари асосида ўз маблағлари ва хорижий инвестициялар орқали бутун Ўзбекистон бўйлаб реконструкция ва модернизация ишлари ҳам жадал амалга оширилмоқда.

    «Умуман олганда, олис ҳудудларда истиқомад қилаётган аҳолининг электр энергияси таъминотидаги қисқа муддатли узилишларга барҳам бериш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда», — дейилади «Ўзбекэнерго» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган ахборотда.

    27.12.2018, 16:14   Изоҳ (0)   21803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 68-сессиясида иштирок этмоқда

    27.12.2018, 15:25

    Ўзбекистон фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи халқаро конвенцияга қўшилди

    27.12.2018, 15:11

    Ўзбекистонда Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари тайинланди

    27.12.2018, 14:59

    Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни парламентга мурожаат қилади

    27.12.2018, 14:42

    Мубин Мирзаев Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

    27.12.2018, 14:17

    Тошкент шаҳрининг яна икки туманига ҳоким тайинланди

    27.12.2018, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.