25 декабрь, сешанба куни эрталабдан Тошкент кичик ҳалқа йўлида «Ватанпарварлик» марафони бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
12—15 километр масафони ташкил этган марафон «Амилов» (Crafers) қандолат фабрикасидан бошланиб, Тошкент Жанубий вокзали олдида якунланди.
https://www.instagram.com/p/Br0F8mMn2TF/
Мазкур марафон «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи томонидан ўтказилди. Унда мамлакат Қуролли Кучларига тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, ўқувчи ёшлар ва фуқаролар иштирок этди. Марафонда жами 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
Таъкидлаш керакки, мазкур акцияда ҳарбий хизматчилар томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи ўтказилиб, ёшларга ўрнак сифатида намойиш этилди.
Марафон шоҳсупасининг барча поғонасидан Тошкент ҳарбий округининг вакиллари – Владислав Мамедов, Андрей Куликов ва Бунёд Мухитдинов жой олди.
Ғолиб ва совриндорлар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Амилов» (Crafers) қандолат фабрикаси томонидан медаллар, диплом ва телевизорлар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)