Президент қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳудудларга бириктирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Жумладан:
Бош прокурорга — Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;
Миллий гвардия қўмондонига — Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
Ички ишлар вазирига — Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида қуйидагича амалиёт босқичма-босқич жорий этилади:
Прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилади ва тизимли юритилади;
Хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқади.
Изоҳ (0)