• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қурилаётган арзон уй-жойлар сифати ўзбекистонлик депутатларнинг қизғин мунозарасига сабаб бўлди

    2018 йил 25 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган навбатдаги «Ҳукумат соати»га қуйи палатадаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ташаббуси билан «Шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги вазифалар тўғрисида»ги масала киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мазкур масала юзасидан депутатлар саволлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев атрофлича маълумот берди.

    2018 йилда жами 13 917 та хонадонли 335 та уй-жой қурилиши режалаштирилган эди. Шунингдек, давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари чоғида берган топшириқларига асосан эса қўшимча 90 та уй бунёд этилиши белгиланган. Шулардан 79 та кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилган. Қолганларида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

    Давлат раҳбарининг 2018 йил 18 январдаги «2018 йилда уй-жой қурилишини ривожлантириш мақсадли дастурларини самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ эса аҳоли учун жами 16 360 та арзон уй қурилиши белгиланган. Шундан 5 942 тасида қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган.

    Бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган, қурилиш ташкилотлари учун қатор имтиёзлар берилаётган бир пайтда кўплаб камчиликлар ҳам учраб тургани «Ҳукумат соати»да таъкидлаб ўтилди.

    Депутатлар аҳолини уй-жой билан таъминлаш, қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш, шунингдек, ҳудудларда бунёд этилаётган уйлар атрофида инфратузилмаларни яратиш борасидаги масалалар, одамларни ўйлантираётган муаммолар хусусида жиддий саволлар билан мурожаат этдилар. Айниқса, депутатларнинг эътирозига сабаб бўлган масала — Тошкент, Сирдарё, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида қурилиши режалаштирилган 4539 та уй-жойдан бугунги кунгача бирортаси ҳам фойдаланишга топширилмаганига изоҳ сўралди.

    Депутатларнинг фикрича, уй-жой қурилиши борасида топшириқлар ижросини муддатидан олдин бажариш, ҳисоботлардаги статистиканинг ижобий бўлишини таъминлаш илинжида маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳам бир қатор камчиликларга йўл қўйилганидан кўз юмиб бўлмайди. Чуқур ўйланмасдан, тегишли хулосалар асосида иш олиб борилмаслиги баъзи ҳудудларда қуриб битказилаётган уй-жойларга аҳолини жойлаштиришда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.

    Вазир депутатлар саволларига жавоб қайтарар экан, бундай ҳолатларга нисбатан вазирлик ва тегишли инспекция томонидан ҳам жиддий назорат олиб борилаётгани, камчиликларга йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан чоралар кўрилаётганини қайд этди. Ўз навбатида, назорат қилувчи ва қурилиш объектларини қабул қилиб олувчиларнинг ҳам масъулиятини ошириш юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    «Ҳукумат соати» доирасида берилган савол-жавоблардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан вазирлик фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатор фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Хусусан, уй-жой қурилиши соҳасидаги 27 йил аввал ишлаб чиқилган, ҳозирда мутлақо талабга жавоб бермайдиган нормативларни буткул янгидан ишлаб чиқиш, шунинг баробарида Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини бугунги кун нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш тавсия қилинди.

    Йиғилиш якунида аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар юзасидан самарали парламент назоратини олиб боришга келишиб олинди.

    26.12.2018, 07:12   Изоҳ (0)   36503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳудудларга бириктирилди

    25.12.2018, 23:45

    Ўзбекистонда хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади

    25.12.2018, 23:28

    Андижон марказида 600 га яқин Қорбобо йиғилди (фото)

    25.12.2018, 22:49

    Ўзбекистондаги ҳудудий ички ишлар органларида Жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилди

    25.12.2018, 22:28

    Сирдарёликларнинг Оролбўйи аҳолисига байрам туҳфаси юкланган автокарвон йўлга чиқди

    25.12.2018, 21:33

    Ўзбекистонда UMS ҳукумат мобил алоқаси операторига айланади

    25.12.2018, 21:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.