Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наманган вилоятидаги кам таъминланган оилалар вакиллари ва оғир ижтимоий ҳолатга тушиб қолган хотин-қизларга 47 та хонадон калити топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Иродахон Қўчқоровага кўра, бундай оилалар ва меҳнатга лаёқатсиз аёллар рўйхати йил бошида Республика ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган. Мустақиллик байрами арафасида улардан 90 нафари уй-жой билан таъминланган эди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

— Янгиқўрғон шаҳарчасидаги «Водий» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйдан 2 хонали хонадон ажратилди. Турмушимдан ажрагандан кейин ўғлим Сейманбек билан икки синглим ва жияним қатори ота уйимизда уч хўжалик яшаб келаётгандик. Шукр, Янги йил арафасида ўзимнинг уйимга эга бўлдим, — дейди Янгиқўрғон туманидаги «Газнон» маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Дилрабо Абдуғаффорова.

Изоҳ
Асосий янгиликлар