Самарқандда ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаслиги натижасида автомашина ағдарилиб, икки киши жароҳат олди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Самарқанд шаҳрида 25 декабрь куни Оқдарё туманида яшовчи Ш.Т. бошқарувидаги Damas русумли автомашинани Самарқанд ҳалқа йўлида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай ағдарилиб кетган ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Mercedes-Benz русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Damas автомашинаси йўловчилари О.А. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган, А.Ҳ.га эса тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)