• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Cobalt’ли бўлган Шавкат, Миромон ва Мирзиё, Белдирсойда ҳалок бўлган сноубордчилар, ИИВнинг янги байроғи ва эмблемаси ҳамда куннинг бошқа муҳим хабарлари

    25 декабрнинг асосий янгиликлари — «Дарё» дайжестида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тошкент шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди.

    Шунингдек, оилага Президент совғаси сифатида коляска ва турли совға-саломлар етказилди.

    Аввалроқ, 18 декабрда Тошкентда Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.

    ***

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Белдирсой ҳудудида 24 декабрь, душанба куни 3 нафар сноубордчи ҳалок бўлди. Уларнинг уччови ҳам Тошкентдан, маҳалладош бўлган.

    24 декабрь куни Тошкент вилояти ФВБ тезкор навбатчисидан олинган маълумотига кўра, соат 16:00 ларда Бўстонлиқ тумани «Белдирсой» МФЙ ҳудудида жойлашган «Белдирсой» спорт мажмуасининг «Дор йўлаги» (канат йўли) ҳудудида 3 нафар фуқаро (М.М. 1994 йилда туғилган, М.М. 1999 йилда туғилган, М.С. 1999 йилда туғилган) сноуборд спорт тури билан шуғулланиш жараёнида, тақиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган, оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этган.

    ***

    Ўзбекистонда Президент фармони билан Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналари тасдиқланди.

    Байроқ ва эмблемани тайёрлаш, фойдаланиш ва сақлаш тартиби Ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.

    Бундан кўзда тутилган мақсад ички ишлар органлари бирдамлиги, ходимларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» хизмат бурчи сўзсиз бажарилишини таъминлашдан иборат эканлиги қайд этилган.

    ***

    Тошкент марказида «Сталин осмонўпарлари» услубидаги 27 қаватли турар жой биноси қурилади.

    Бинонинг олд томони шарқона нақшлар ва табиий тошлар элементлари билан безатилади. Ички безакларда табиий тош ва массивдан фойдаланиш режалаштирилмоқда. «М-Tower» деб номланган 136 метрлик минора 2020 йилгача Яккасарой туманида қурилади. Бинонинг майдони 22 минг квадрат метрдан зиёдни ташкил этади.

    Биринчи қават хусусий ва жамоат жойларига ажратилади, иккинчи ва учинчи қаватлар тўлиқ савдо майдонига бағишланади: офислар, дўконлар, фитнесс маркази ва спа-салон.

    Тўртинчи қаватдан 27-қаватгача турар жойлар жойлашади. Мажмуа таркибида шунингдек, гараж биноси, унинг томида ресторан, қиш боғи мавжуд бўлади.

    «Сталин осмонўпарлари» 1947—1957 йиллар мобайнида Москвада қурилган еттита баланд бинолардир.

    ***

    Ўзбекистонда археологлар Буюк Хитой деворига ўхшаш деворни топди.

    Россия Фанлар академияси Археология институти ходимлари Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳамкабслари билан биргаликда эрамиздан аввалги III асрга мансуб қадимги Бақтриянинг шимолий чегараларида кўчманчилар ҳужумидан ҳимояланиш учун чегараларни тўсиб турувчи ягона мудофаа иншоотлари тизими бўлганлигини аниқлади.

    Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар Узундара қалъасини ўрганиш жараёнида у улкан мудофаа тизимининг бир қисми бўлганлигини исботлади. 2018 йилги қазишма ишлари натижасида олимлар қалъанинг ички қўрғонини тўлиқ очди ва унинг батафсил архитектура режасини тузди. Улар қалъанинг қурилиши, ҳаёти ҳақида гувоҳлик қилувчи бой археологик материаллар топган. Шунингдек, ҳужум оқибатида қалъанинг қулаганлигидан дарак берувчи материаллар олган.

    25.12.2018, 20:44   Изоҳ (0)   84189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади

    25.12.2018, 20:37

    Ўзбекистонда эсдалик тангаларнинг 26 декабрдан амалда бўладиган нархлари эълон қилинди

    25.12.2018, 20:25

    Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара идоралари биринчи ҳарбий кенгашини ўтказди

    25.12.2018, 20:09

    Ўзбекистонда 2019 йилдан жисмоний шахслар даромадларидан 12 фоизли ставка бўйича солиқ тўлайди

    25.12.2018, 19:55

    Тўрткўлда электр ўчганида, беморларга сунъий нафас бериш учун яқинлари кўмаклашишга мажбур бўлмоқда

    25.12.2018, 19:41

    Қорақалпоғистонда 50 мингта оилага қиш мавсумига тайёргарлик кўриши учун 20 млрд сўм ажратилди

    25.12.2018, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.